Хайвон сўйишда бисмиллах эсдан чиқса

Ассалому алайкум! Мен бир қуён сўйишдан олдин бисмиллах дейишни унитибман сўйиб бўлишим билан эсимга келди ва Аллоҳдан кечирим сўраб буни менга халол қилиб беришини дуо қилдим ва Фотиха сурасини ўқидим у гўштдан озгина едим аммо кўнглим хижил. Уни есам бўладими? Тортаяпти ташлаб юборай десам увол. Нима қилишни маслахат берасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қасдан тарк этмасдан унутган бўлсангиз, ҳалол бўлади. Сўйишда Аллоҳ исмини зикр қилиш баёни Ҳайвонни сўйишда "басмала" айтиш қасддан тарк қилинса, сўйилган ҳайвон ўлимтик ҳукмида бўлиб қолади. "Басмала"ни тарк қилишдаги ҳукмда мусулмон ва аҳли китоб баробардир.Сўйишга қудрати етган ва ҳайвонни сўйиш билан ҳалол қилинишига ақли етган ёш боланинг, мажнуннинг, мастнинг ва аёл кишининг сўйган ҳайвонлари ҳалол ҳисобланади. Агар ёш боланинг, мажнуннинг ва бошқаларнинг сўйишга ва “басмала” айтишга ақли етмаса ҳалол бўлмайди. Аммо унутган ҳолда "басмала" айтилмасдан сўйилган ҳайвон ҳалолдир.عن ثوبان رُفِعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأُ وَالنِّسْيَانُ الطبرانى"Умматимдан хато ва унитиш кўтарилди." Тобароний ривояти. Басмала айтиш вақти Басмала айтиш вақти сўйиш вақтидир. Агар басмала айтгандан сўнг бошқа бир амалга киришса, киришган амали сув ичишга ўхшаш ё бирор инсонга жавоб беришга ўхшаш оз бўлса, басмалага халал бермайди ва сўйилган ҳайвон ҳалол бўлади. Агар басмаладан кейинги амали кўпайиб кетса, яьни таҳорат миқдорича чўзилса ҳалол бўлмай қолади. Ётқизилган қўйга басмала айтилса, сўнгра қўй ўрнидан туриб кетиб бир муддатдан сўнгра яна ўша қўйни сўйиш учун ётқизилса, ҳалол бўлиши учун басмалани яна айтиш шарт бўлиб қолади. Ҳайвонни сўйиш олдидан айтилган басмала шу сўйилаётган ҳайвонга хос бўлади. Ов қилишда эса овнинг асбобига хос бўлади. Шунга кўра бир қўй ётқизилиб унга басмала айтилса, сўнгра ўша басмала билан бошқа қўй сўйилса ҳалол бўлмайди. Аммо басмала айтиб нишонга олган ов асбоби билан нишонидан бошқа овни овласа ҳам ҳайвон ҳалол бўлади. Агар қассоб бир қўйни ётқизиб басмала айтса сўнгра қўлидаги пичоқни қўйиб бошқа пичоқ билан сўйса ҳалол бўлади. Чунки баён қилинганидек басмала сўйиш асбобига эмас балки, сўйиладиган ҳайвонга айтилади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 17:29 | Савол-жавоблар | 171 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar