Халолми ?

Ассалому алайкум! Менинг дуконимда йук махсулотни клиент сураб келса, шуни интернет оркали бошка одамдан сураб менга айткан нархини устига нарх куйиб клиентга айтиш тўғрими? Масалан телефон сураб келди, мен билдирмасдан бошка уртогимдан телефон оркали сураб, ув менга 100$ деса, шуни мен клиентга билдирмасдан 105$ доллар деп айтиб сотсам халол буладими? лекин уртогимни хабари бор устига нарх куйиб сотганимни.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда ўзиники бўлмаган нарсани сотишдан қайтарилган. Сиз ўша нарсани аввал ўзингизга сотиб олинг, кейин фойда қўйиб сотинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 16:26 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar