Ароқ ичган идиш хақида
Ассалому алайкум! Мени қайнотаман кунда ароқ ёки пива ичадилар, дастурхонда овқатланиб. Саволим шуки қайнотам ичган пиёлада болларим ва мен чой ичамиз. Бу гунохмасми? Мен пиёламни алохида қилиб олдим, бу жирканишка кириб қолмайдими ароқ бор жойдан ўтирмасликни эшитганман қайнотам кунда бир дастурхон атрофида бизи ёнимизда ичади. Болларим ва мени луқмамиз хорам бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Идишлар икки қисмга бўлинади. Аввалги замондагидек ёғоч, сирланмаган ёки сири кўчган сопол идишлар. Уларга нажосат тушса қатрон(ювиб, тўнтарилиб бир томчи ҳам суви қолмагунича кутиш ва буни уч бор такрорлаш) орқали покиза бўлади. Иккинчи қисм идишлар ҳозирги кундаги сирли, шиша ва паластмассадан қилинган, темир ва мис каби материаллардан қилинган идишлар. Буларни қатрон қилишга ҳожат йўқ. Нажосати кетгунича уч бор ювиш билан тоза бўлади. Обдасталарга ҳам нажосат тушса қатрон қилишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 16:36 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар