Тахорат синмайдими?

Ассалому алайкум! Мен квартирада тураман уй эгасини ити бор. У базан эшикни олдидаги шолчани устига ётади мен таҳорат олганимдан кейин оёқ кийим етиб ўша шолчани босиб кираман мени таҳоратим синган бўлиб қолмайдими? Агар синган бўлса оёғимни ўзини ювсам кифоями?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратингиз синмайди. Лекин ҳўл оёқ билан бирор ерни боссангиз ва ўша ерда нажосат бўлса у оёққа ўтиб намоздан ман қилади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 17:08 | Савол-жавоблар | 171 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar