Ер ҳалолми
Ассалому алайкум! 1). Мани дадамни ерлари бор 15сотих атрофида уни мени ёшлигимда олишган экан .Дадамни айтишлари бўйича ўша вақитда оиладаги ўғил фарзандларга бепул давлат томонидан ер берилаёткан бўлган ва амаким ва дадам ҳам бу ердан олишганакан.Ерни расмийлаштириб бўлингандан сўнг маҳҳала комитетдаги инсонлар (ерни расмийлаштириб берган)дадамдан зиёфат қилиб беришни сўрашган экан ва дадам зиёфат қилиб берган эканлар.аслида Улар дадамамдан ҳеч нарса сўрамасликлари керак эди.чунки у ерлар оиладаги ўғил фарзандларга бепул берилаёткан бўлган экан.ўша вақтда бизни уйимиз бўлмаган ижарада туган эканмиз.Лекин биз у ерда яшамагамиз у ер қуруқ ер ҳозир бошқа уйимиз бор ўша ерда яшаймиз. Энди агар Дадам қилиб берган зиёфат порага кирса ва оша ер пора эвазига олинган бўлиб қолса дадам олган ўша ерни ҳозир сотиб уни пулини оборот қилиб пул топсак ҳаром пул топкан бўлмаймизми.Ҳали сотканимиз йўқ лекин мани шу нарса шубҳага солиб қўйган чунки бу ерни пулини оборот қилиб ва бу мободо умримизни оҳиригача шу пулдан кўпайтириб пул топсак луқмамиз шунга бўғланса билишим бўйича ҳаром нарсани Аллоҳ номи билан деб еса ва ҳаромдан пул топиб эҳсон қилса жуда ёмон экан ва амалларни боши ҳалолдан бўлишлиги керакҳам экан мен у ерни сотиб пулини кўпайтрисам амалимни боши ҳаромдан бўлиб қолмайдими қиёматда афсусланиб қолмаслик учун нима қилишим керак.тақво қилиб у ерга тегмаганим афзалми? 2)Биз у ерни олгандан кейин у ерга уй қурмасдан кейинроқ бошқа уй олиб чиқиб кетган эканмиз.агар биз у ерга уйимиз бўлмаганлиги учун ҳақли бўлган бўлсак ерни олиб бўлганимиздан кейин бошқа уй олган бўлсак олдинги олинган ер бошқа бир уйга муҳтож инсонни ҳаққи бўлиб қолмайдими чунки ўша вақтда ерни беришдан мақсад аҳоли уй жой билан таминллаш бўлган менимча.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Пора бергани учун у ер ҳаром бўлиб қолмайди. Пора бериб катта гуноҳ қилинган. Тавба қилиш лозим.2). Сизларга берилгандан кейин нима қилсангиз, ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 03:51 | Савол-жавоблар | 161 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Пора бергани учун у ер ҳаром бўлиб қолмайди. Пора бериб катта гуноҳ қилинган. Тавба қилиш лозим.2). Сизларга берилгандан кейин нима қилсангиз, ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 03:51 | Савол-жавоблар | 161 | Ҳалол ва ҳаром