Ҳақ, монополия
Ассалому алайкум! 1. Монопол ташкилотда (машина ишлаб чиқарилади) ишлашнинг ҳукми қандай? 2. Ишга кираётганимда яшаш жойимдан узоққа (400км) бориб ишлашимни ҳаражатлари(йўлкира, ижара еб ичиш) учун 1 500 000 ваъда қилинган эди директор ўринбосари томонидан, кейин билсам бу пулни олиш учун шунча суммага тузилган (1 600 000 гача) ижара шартномаси кўрсатишим керак экан , яъни фақат ижара ҳаражати учун берилар экан . Мени ижара ҳаражатим 550 000, Савол: ваъда қилинган пул мени ҳаққимми, уни 1 600 000 сўмга тузилган шартнома билан олсам бўладими? (Яъни бу пулни ижарадан иқтисод қиламан ва йўлкира... учун ишлатаман, ёки мен ҳаммасини ижарага ишлатишга мажбурманми, у пул нимага ишлатсам ҳам берилади фақат иқтисод қилмоқчи босам ижара ҳаражатим бўрттириб кўрсатишим керак)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз.2). Ваъданинг ўзи билан ўша пул сизнинг ҳаққингизга айланиб қолмайди. Фақат ижара ҳаражати учун бериш кўзда тутилган бўлса бунга хилоф қилишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!
31 Октабр 2022, 10:12 | Савол-жавоблар | 384 | Ҳалол ва ҳаром