Омонатни қайтариш

Ассалому алайкум! Бир инсон менга омонат тариқасида пул бериб уни ўз тижоратингда ишлатишинг мумкин деб вақти келганда сўраб оламан деди. Хозир у пулларни қайтариб бериш вақти келди, мен бу пулларни қайтариб бериб ва ўз хохишимдан қайсидир миқдор пул ёки бирон совға берсам бўладими? Чунки у пуллардан мен манфаат олдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бераётган вақтда кўнгилдан чиқариб бирор нарса берарсан деган бўлса рибо бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 17:41 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar