Иймон суслиги

Ассалому алайкум! Намозларим кўп қазо бўлаябди аввал битта қазо қилиб қўйсам сиқилиб юрардим энди умумман бепарво бўлиб қолдим аввал хатто мубоҳ ишларданҳам эҳтиёт бўлардим тобора диндан узоқлашиб бораётганга ўхшайман Истиҳфор айтса Аллоҳ кечиради деб билган ишимни қилаётганга ўхшайман хози хаттоки Аллоҳдан кечирим сўрайвериб сўрайвериб бошқа юзхам қолмади кечирим сўрашга менга насиҳат қилинг Аҳли илмларни маруза суҳбатларини эшитсам ҳам Таъсир қилмаябди
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. “Руҳий тарбия” китобини ўқинг ва ўқиганларингизга амал қилинг. Солиҳ инсонларни дўст тутинг улар билан кўп суҳбатлашинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 18:14 | Савол-жавоблар | 157 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar