Рибо ёки Ижара

Ассалому алайкум! Бир яқин дўстим 10000 доллар пулини бир тадбиркорга келишув асосида берди. Келишувга кўра тадбиркор хар ойда дўстимга 300 доллар миқдорида пул беради, малум муддатдан кейин тадбиркор 10000 доллар пулини қайтариб беради. Дўстимга бу ишинг рибога кирмайдими десам йўқ бу ижара билан бир хил нарсаку деди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўртада музораба ва шунга ўхшаш бирор битим бўлмаса ва айнан 10000 қарз бериб тургани учунгина ҳар ой қарздан ортиқча пул олиб турган бўлса бу айнан рибодир. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 18:24 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar