Отадан қолган уйни сотиш

Ассалому алайкум! Биз оилада 5 та қиз фарзандмиз, ҳаммамиз оилалимиз, отам ва онам ёлғиз яшашарди, 8ой олдин отам вафот этдилар, онам катта ҳовлида ёлғиз яшаяптилар. Хозирда онамнинг соғлиқлари яҳшимас, куёвлар ичкуёв бўлишга рози бўлмадилар, ховлини сотиб онамга қулай шароитли дом олиб бермоқчи бўлдик, опам жанжал қилди отамни хотирасини бузамизми деб. Саволим шуки отадан қолган уйни сотса, отани руҳи безовта бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу меросхўрлар орасида ҳал қилинади. Агар мерос тақсимланмаган бўлса шариат ҳукми бўйича тақсимлаш керак бўлади. Уйни сотиб бошқа уй олса руҳи безовта бўлади деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 19:52 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar