Расулулоҳни тушда куриш

Ассалому алайкум! Мен бугун энг катта оруларимдан бирига эриштим Расулимиз алайҳисаломни тушимда курдим у кишини ёшлик болалик вақтлари тушимга кирипти саволим шундан иборатки ким расулулоҳ с.а.вни тушида курса 12марта қурони каримни хатим қилгандай савобини олади ва ундан қабр азоби кутарилади деб эштганман шу тўғрими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш бу хайрнинг белгиси. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади:عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَسَمَّوْا بِاسْمِي وَلَا تَكْتَنُوا بِكُنْيَتِي، وَمَنْ رَآنِي فِي الْمَنَامِ فَقَدْ رَآنِي، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لَا يَتَمَثَّلُ فِي صُورَتِي، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исмим билан номланаверинг, куням билан куняланманг.* Ким мени тушида кўрса, аниқ мени кўрибди, чунки шайтон менинг қиёфамга кира олмайди. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!» дедилар».
* Куня – кишининг ўз фарзандига нисбат берилган ҳолда олган номи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари Абул Қосим (Қосимнинг отаси) бўлган.
 Лекин сиз айтган хатм ва қабр азоби ҳақида шариатимизда гап йўқ. Шунингдек туш кўрган киши тушига суяниб қолмаслиги, балки шариат ва Расулоллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига янаям эргашишга ҳаракат қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:02 | Савол-жавоблар | 164 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar