Дадамни уйлантириш

Ассалому алайкум! Ўтган йилни охирида коронавирус туфайли онам вафот этганлар. Дадам энди уйланмайман деган эдилар. Ўзлари ёшлари 70 да. Эркак киши ёлғиз бўлишлари оғир барибир. Шунга қандай қилиб дадамга уйланинг дегани тилим бормаяпти. Илтимос бирорта йўл кўрсатинглар манга. Қандай қилиб гап бошлашимни билмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни саомат қилсин, сиздек отасини ўйлаган фарзандларни сонини кўпайтирсин. Вафот этган онангизни ҳам раҳмат айласин. Отангизга гапи ўтадиган қариндошлар ёки яқинингиздаги бирор аҳли илм билан маслаҳат қилиб, уларни ишга солсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:02 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar