Алоқа хизматида ишлаш
Ассалому алайкум! Сall cеntre яъни алоқа хизматида ишлаш аёллар учун жоизми? Бу ишда бизнесдаги мижозларга маълумотлар ва саволларга жавоб берилади. Асосан эркак кишилар телефон қилишади. Расмий тилда хушмуомалалик билан сўзлашилади. Шу ишдан топилган пул ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қоида шуки, аёл киши бегона эркак билан гаплашганида уни фитнага соладиган тарзда гапирмаслиги лозим.
Аллоҳ таоло "Аҳзоб" сурасида марҳамат қилади: يَا نِسَاء النَّبِيِّ لَسْتُنَّ كَأَحَدٍ مِّنَ النِّسَاء إِنِ اتَّقَيْتُنَّ فَلَا تَخْضَعْنَ بِالْقَوْلِ فَيَطْمَعَ الَّذِي فِي قَلْبِهِ مَرَضٌ وَقُلْنَ قَوْلًا مَّعْرُوفًا 32. Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тама қилиб юрмасин. Ва маъруф гапни гапиринглар.
Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг.
«...яна қалбида касали бор бўлган тама қилиб юрмасин».
Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар.
«Ва маъруф гапни гапиринглар».
Амри маъруф бўладиган, кишиларни тақвога, яхшиликка чақирадиган гаплардан гапиринглар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 20:24 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром