Шубҳали хаёллар

Ассалому алайкум! Ҳаёлни ҳеч тарк этмайдиган куфр ҳаёллар ва шубхалар келганда, шубхаларни йўқотиш учун шубхалар билан курашиш керакми ёки эътибор бермаслик керакми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон ҳам бир автомобилга ўхшайди. Унинг бошқарув рули фикрдир. Рулни хайдовчи бошқарса инсон ўз фикрларини Аллоҳга ҳавола қилиш керак. Шунда барча нарсага қулликдан озод бўлади. гуноҳларнинг асл ўзаги ҳам инсон ўз рулини Аллоҳдан бошқанинг қўлига тутқазиб қўйиш билан бўлади. маслалан ким бировдан таъма қилса ёки қўрқса ўша таъма қилган ва қўрққан кишисининг қўлига рулини топширган бўлади. Худди шунингдек бемор инсон ҳам рулини касалликка топширса, дардни айтганини қилиб унга ялиниб юраверади. Агар рулини Аллоҳга топшириб бировдан таъма қилганини Аллоҳдан таъма қилса, қўрққан нарсасини Аллоҳдан даф қилишини сўраса, касаллигига шифо бериши Аллоҳдан сўраса, Аллоҳ буларнинг барчасига кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 21:51 | Савол-жавоблар | 170 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar