Отага муомала

Ассалому алайкум! Отам ароқ ичади Аллоҳ гуноҳларини кечириб хидоятига бошласин. Мендан хар хил бахоналар билан пул сўраб ичиб туради ҳам. Пулни ичгани сўраётганлигини биламан лекин хеч нарса дейишга жураътим етмайди. Йўл кўрсатинглар, отамни дилини оғритадиган гапни билмасдан гапириб қўймай дейман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нима нарса учун пул сўрасалар ўша нарсани ўзингиз сотиб олиб келиб беринг. Агар очиқ-ойдин ароқ учун пул сўраса бермасликка ҳаракат қилинг. Ҳозирда ароқ ичишга муккасидан кетганларни ҳам даволашмоқда. Сиз мутахассис шифокор топиб бирор дорилар билан бўлса ҳам айтмасдан даволаш йўлини қилинглар. Аллоҳдан намозларингизда дуо қилиб сўранглар, Ўзи ҳидоят қилсин! Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:46 | Савол-жавоблар | 179 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar