Узурли рўза тутмаслик

Ассалому алайкум! Алхамдулиллах хужайиним оллох фарз килинган 5 вахт намозни адо етиб келмокдалар 2 3 утган йилги рамазон ойида 1 ой тулик рўза тутганлар согликлари яхши емас жигарда гепатит б мавжуд халецистит ошказон гастрит юраклари заиф хасталиклари бор шу йилги рамазон ойидахам 3кун рўза тутдилар мазалари булмади кайнонам болажоним бошка олма соглигинг яхши емас 5 вахт намозни канда килма дедилар бу вазиятда рўза тутмасликлари жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рўза туфайли касалликлари зиёда бўлиши, аҳволи оғирлашиши аниқ бўлса тутмайди. Соғлиғи яхшиланганида қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:03 | Савол-жавоблар | 193 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar