Қон ва суяк устида бавл ҳақида

Ассалому алайкум! Биз томонларда халқ орасида бир гап бор қон ёки суякни устида бавл қилиш мумкинмас жин уради шайтонланади ё ваҳкз бошқа нимадрлар бўлади дейишади. Бу бидатми ё динимизда борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундай нарсалар бор жойга жинлар тўпланиши мумкин. وَلِلتِّرْمِذِيِّ: لَا تَسْتَنْجُوا بِالرَّوْثِ وَلَا بِالْعِظَامِ فَإِنَّهُ زَادُ إِخْوَانِكُمْ مِنَ الْجِنِّ Термизий келтирган ривоятда:
«Тезак ва суяк билан истинжо қилманглар. У жин биродарларингизнинг зоди (таоми)дир», деганлар.
Шарҳ: 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «жин биродарларингизнинг зоди» де¬йишларидан жинларнинг ҳам мўмин-мусулмонлари борлиги тушунилади. Қуръони Каримнинг Жин сурасига мурожаат қилинса, бу ҳақда маълумот олинади. Бир гуруҳ жинлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларини эшитиб, тўхташган, иймон келтиришган ва ўз қавмларини ҳам Исломга чақиришган.
Имом Абу Довуд келтирган ривоятга биноан, жинларнинг вакиллари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Муҳаммад, умматингни суяк, тезак ва қи¬йинди билан истинжо қилишдан қайтар. Аллоҳ уларни бизга ризқ қилди», деганлар.
Ана шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур нарсалар билан истинжо қилишдан ман этганлар.
Уламоларимиз «Аллоҳнинг исми айтиб сўйилган ҳайвонларнинг суяклари мусулмон жинларга, тезак эса уларнинг ҳайвонларига таомдир», дейишган.
Бошқа бир уламоларимиз эса «Жинларнинг ва улар ҳайвонларининг таоми ила истинжо қилиб бўлмаса, инсларнинг ва ҳайвонларнинг таоми билан истинжо қилиб бўлмаслиги яна ҳам равшан», дейдилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:57 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar