Узоқда яшаса 100 кунда 1 талоқ тушади
Ассалому алайкум! Қайниопам эри билан келиша олмасдан ота онасининг уйига кетиб қолди. Эри билан яшаш нияти йўқ. Бунга анча сабаб бор. Лекин эри жавобини бермаяпти. Ажрашмайман деп туриб олган. Эр хотин бир биридан (оилани асраш учун нафақа топишдан бошқа сабаб билан) узоқда яшаса 100 кунда 1 талоқ тушади деган гапни эшитган эдим. Опам эрининг уйига бормаса талоқ тушадими? Агар талоқ тушмаса опам қандай қилиб талоқ олса бўлади? Поччам имконияти бор бўлатуриб оиласига қарамайди, асрамайди, ёмон гаплар айтиб сабабсиз тухматлар қилади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “узоқда яшаса 100 кунда 1 талоқ тушади” деган гап динимизда йўқ. Опангиз эрини уйига бормаса ҳам талоқ тушмайди. Поччангиз таъминотини қилмаяпган бўлса, ажрашса ҳаққи бор. Лекин оилани сақлаб қолишга уриниш керак. Ўртага катта ёшли қариндошларни солиб ислоҳ қилишга уриниш керак. Ажрашадиган бўлса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ёки вилоятдаги вакилликларига мурожаат қилиши керак. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 21:29 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш