Ички тартибни бузган ҳолда намоз ўқиш
Ассалому алайкум! 1. Мен литсейда ўқийман ва ётоқхонада тураман. Ётоқхонада намоз ўқишга рухсат берилмаган. Лекин фарз намозларини ўқийман. Иложи бўлган ҳолларда жамоатга чиқаман, лекин 5 вақт чиқиш иложи йўқ. Бу ҳолда рухсат берилмаган бўлса ҳам намоз ўқишим жоизми? 2. Жумага ҳам рухсат йўқ. Лекин қоидаларни бузган ҳолда девордан ошиб чиқаман. Бу ишим қанчалар тўғри? Чиқа олмасам мазам қочиб қолади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг фарзини бажаришда бандасидан рухсат сўралмайди. Сиз Аллоҳга итоат қилинг. Улар билан тортишиб ҳам бахслашиб ҳам кўрсатиб ҳам айтиб ҳам рухсат сўраб ҳам ўтирмасдан индамай ибодатингизни бажараверинг. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 10:57 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз