Кечикса жаримаси бўлса

Ассалому алайкум! ЗООДМАЛ интернет дўконда фоизсиз бўлиб тўлашга маиший техника бериларкан. Масалан 1млнлик товарни бошланғич тўлови 200 минг қолгани 4ой давомида бўлиб тўланади. Бошқа магазинларда шу товар 800минг, бўлиб тўлашга 1 - 1,1 млн дан турибди. Суриштирсам бир кун пул кечикса 71 минг жаримаси бор экан. Шу дўкондан бўлиб тўлашга нарса олса бўладими? Кунини кечиктирмасдан ёки рибога аралашиб қоламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу дўкондан нарса олишингиз жоиз эмас. Чунки ўша кечикканига жарима тўлаш шариатимизда рибо ҳисобланади. Бундай шарт билан бай-савдо боғланмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 21:40 | Савол-жавоблар | 182 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar