Китоб қизғаниш
Ассалому алайкум! Бир танишим бор, жуда китобсевар, китоб ўқимаса касал бўлиб қолади. Ўзи жуда илмли йигит, яқин укам, ҳавасим келади ма шаа Аллоҳ. Уйида эса 100дан кўп китоблари бор. Кимдир китоб ҳадя қиламан деса йўқ демайди, аммо ўзини бир одати бор, ҳаттоки яқин инсонига ҳам китобни ўқиб туришга бермайди, ўта қизғанчиқ. Бир кутубҳона очиб ўқиб яна қайтариб олиб келадиган китобсевар аммо молиявий шароити йўқ инсонлар учун кутубҳона очайлик десам мен китоб олишим мумкин аммо ҳеч қачон ўзимни китобимни бошқага бермайман дейди. Аммо илм олинг китоб ўқинг деб кўп бора айтади, лекин биргина китоб ҳам ўқиб туришга бермайди. Тўғри бу ўзининг шахсий мулки, аммо бўла туриб бермаслик, айниқса илм олиш учун ёрдамдан қочиш бу нечоғлик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзини мулки бўлган нарсани нима қилса ихтиёри. Маломат қилманг. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 22:13 | Савол-жавоблар | 150 | Таълим ва мутаъаллим
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзини мулки бўлган нарсани нима қилса ихтиёри. Маломат қилманг. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 22:13 | Савол-жавоблар | 150 | Таълим ва мутаъаллим