Комикслар, кинолар

Ассалому алайкум! Мен анчадан бери комикслар ва филмларга қизиқаман. Аммо уларни пулга сотиб олиб кўролмаяман ёки ўқиёлмайман. Саволим шуки, шундай обектларни текинга тарқатиладиган жойлардан (телеграм, сайтлар) олиш жоизми? Яна бир саволим агар мен комиксни текинга олиб уни ўзбекчага пулга таржима қилсам қандай вазият бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муаллифлик ҳуқуқларига тажовуз қилиш жоиз эмас. Сиз бу нарсаларни ўрнига дунё ва охиратингизга фойдаси бўладиган ишлар ва илм билан шуғулланинг. Умрингизни фойдали нарсаларга сарфланг.عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. 
(Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!

21 Сентабр 2023, 12:47 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar