Намознинг савоби хақида

Ассалому алайкум! Намозни вақти кириши билан ўқишдаги савоб билан намоз вақти чиқишига яқин қолганда ўқишнинг савобини фарқи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта аввалида ўқишнинг савоби кўп бўлади. Шунинг учун имкон бўлса, вақти киришига ўқиб олинган афзал. Муҳими кечиктирмай вақтида ўқилса бўлди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 22:34 | Савол-жавоблар | 167 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar