Динда баҳс юритиш
Ассалому алайкум! Устозлар, сизларнинг сайтингиз оркали ислом динимизни яхшироқ ва тўғри тушуниб боряпман. Аммо яқинларим динда илмсиз. Онам ва синглим намоз ўқийдилар, лекин кўп нарсаларни билишмайди. Сайтда ўқиган фатволарни айтсам ишонишмайди. Қайнона қайнотам, эрим эса умуман исломий фарзларни бажаришмайди, динни тушунишмайди. Намоз ўқиш ёки рўза тутиш учун эрдан ёки уйни катталаридан рухсат олиш керак дейишади. Яқинда ўзимнинг холам (ёшлари 60 дан ошган) Фотима онамиз пайғамбаримизни хотинлари, жаннатда бирга қовушишади деб ақлга сиғмас маълумотларни айтдилар. Шунақа холатларда роса бахслашиб кетаман. Жим ўтиролмайман жахлим чиқиб кетади. Агар далиллар билан гаплари нотўғрилигини билиб турсам, ёши катта бўлса хам улар билан дин хақида тортишсам гунох бўладими ёки индамаганим маъқулми? Унда нотўғри тушунчада қолиб кетишадику? Билмаганларга ўзларини фикрларини сингдиришадику?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уларга ҳам ҳикмат ва юмшоқлик билан ҳақни тушунтириб қўйиш керак. Сиз аввал яхшилаб тушуниб ўқиб олинг, иншаа Аллоҳ ҳали ҳаммасини улар ҳам тушуниб етишади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:27 | Савол-жавоблар | 144 | Ислам