Оператив муолажа

Ассалому алайкум! Мен аёллар шифокориман. Бу саволни берятганимдан ҳижолатдаман аммо бу мени касбим. Кўп аёллар фарзандли бўлганидан сўнг туғруқ йўллари кенгайиб кетгани ҳамда бу туфайли турмуш ўртоқлари билан орасига совуқчилик тушятганидан шикоят билан келишади. Дори дармонлар билан тўғруқ йўлларини торайтириш эффекти эмас. Шунинг учун оператив муолажа орқали тўғруқ йўлларини торайтириш самарали усул ҳисобланади. Аёлларга шундай маслаҳат беришим ва шу муолажани ўтказишим жоизми? Бу иш орқали олаётган пулим ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қандай услубда торайтиришингизни ёзмагансиз. Оилани сақлаб қолиш учун агар шундан бошқа йўли қолмаса, зарурат юзасидан қинни торайтиришга рухсат берилади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 23:07 | Савол-жавоблар | 153 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar