Талоғингни бердим деб тан олмаяпти

Ассалому алайкум! Мавзуга тегишли жавобларни кўриб чиқдим барибир савол беришга қарор қилдим. Турмуш ўртоғим билан ўзаро жанжаллашиб қолдик, у яшамайсанми деб сўради, мен яшамайман деб жавоб бердим, яшамасанг талоғингни бердим деб айтди. Кейинги куни эса у айтмаганман, айтсам хам жаҳл устида айтгандурман деб тан олмаябти. Никохимиз сақланиб қолганми ёки талоқ тушганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тан оладими ёки олмайдими буни қизиғи йўқ. Агар ҳолат худди сиз айтгандек бўлиб, “яшамасанг талогингни бердим” деган бўлса орага талоқ тушган. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 23:18 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar