Четга кетиш

Ассалому алайкум! Устоз, институтда 4-курсда ўқийман. Курсдошларим, синфдошларим, жуда кўп ақли ҳуши жойида танишларимнинг четга кетиш ниятлари бор. Сабаби 2 та: бири Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий ўсишнинг қийинлиги, ҳукуматнинг бунга ҳеч қандай ёрдам бермаслиги, иккинчиси эса бу ерда тўлақонли Исломда яшашнинг қийинлиги экан. Улар билан кўп тортишаман, шу ерда ўша шароитларни ким яратади сиздек яхши кадрлар четга кетаверса дейман, мусулмон киши ватанпарвар бўлиши керак дейман, шунда улар мусулмоннинг қадами етган жойи ватани бўлаверади дейишади. Улар четга бориб билим ва кўникма орттириб қайтиб келишсаю зўр, лекин кўпчилигининг нияти кетиб қайтиб келмаслик. Бири Дубай деса бири Туркия дейди яна бири Америкага кетиш керак дейишади. Улар бу гапни айтишмаган бўлсада гапларидан ҳудди Ўзбекистондан кетишни ҳижратга тенглаштиришади. Балки бирон насиҳат берсангизлар уларга кўрсатармидим деб савол йўлламоқдаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзи етишиб чиққан диёрни ривожи, тараққиёти ва илмий салоҳияти учун ҳаракат қилиш мусулмон шахснинг вазифасидир. Илм ўрганиш, тажриба орттириш мақсадида сафар қилиш ва бошқа ўлкаларга боришга ислом дават қилади. Аммо ўзини ватанига исломий, иймоний ҳамда илмий амалий тарафдан ёрдамчи бўлиш ҳам ҳар бир фарзанднинг бурчидир. Ўз навбатида болаларга шароит қилиб бериш масулларнинг вазифасидир. Ибн Халдун роҳимаҳуллоҳ буни алоҳида такидлаганлар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 23:40 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar