Лоторея буюми

Ассалому алайкум! Бобом ССР пайтида 2 гиламни лотореяга ютганини айтиб қолди. У гилам бизни уйда солиниқ туради. Кириб чиқиш кўп бўлгани учун босиб ўтишга тўғри келади. Бобомга айтганман лоторея ёмонлигини лекин унчалик ҳам таъсирланмаган. Гиламни олиб ташлаш учун уйдагиларга айтиш керак ва айтишдан бирон манфаат чиқмайди деб ўйлайман. 1)Тушунтирадиган одам топиб ҳолатни секин аста ислоҳ қилгунча у гиламни босиб ўтиб турсак бизга гуноҳ бўлмайдими? 2) синглимга ҳам у жойда намоз ўқимасликни тайинлайми? 3) аммамнинг уйига шу гиламларни бериб юборсак бўладими?(аммамнинг оиласи нисобга эга эмас) чунки қариндошимизга берсак вазиятни юмшатиш осонроқ бўлади деб ўйлайман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша гилам бобонгизнинг ҳам, сизларнинг ҳам мулкингиз эмас экан. Ундан фойдаланишингиз жоиз эмас. Имкони бўлса, уни эгаларига қайтариш лозим. Бу имконсиз бўлса, савоб умид қилмай фақирларга садақа қилинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 08:11 | Савол-жавоблар | 199 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar