Пайғамбар авлодлари садақа олиши
Ассалому алайкум! Бизни аждодларимиз Али разияллоҳу анҳу ва Фотима онамиз разияллоҳу анҳо га бориб тақалар экан, мени қаттиқ қийнаётган саволлар бор. 1-си Билдимки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ни авлодларига садақа олиш ва ейиш жоиз эмас экан. Шу муносабат билан Ақиқа, Қурбон Ийд ва бошқа пайт (уй сотиб олганда, мошина валийма ва ҳакозолар) да сўйилган ва бизга тарқатилган гўшт, ёки таомлардан ейиш ҳам жоиз эмасми? 2-си Қурбон Ийд да жонлиқ Қўчқор ёки қўй сўйиб тарқатсам, ва бу гўштдан бенамоз ва ароқ ичадиган (яъни ичаётган пайтда) инсон тановул қилса, қилган Қурбонлигим ўтмайдими? 3-си бизда масжидда сув тарқатиш одат бўлган яъни садақа деб, Жума намозида менга ҳам узатишса садақа деб мен садақа бўлса олмайман десам сувни тарқатаётган киши унда сизга ҳадия деса бунинг ҳукми қандай? 4-си шу Ақиқа ёки Қурбонликни ёки Валиймани қариндошларимиз қилсачи, ундан тановул қилиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар шажарангиз саҳиҳ йўллар билан келаётган бўлса садақа, закот, фидя, фитр кабиларни олишларингиз ҳалол бўлмайди. Ҳадя деб берилса олишларингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 23:50 | Савол-жавоблар | 171 | Долзарб саволлар