Ҳоким ва ҳофиз

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Бир олим ҳадис илмида ҳоким даражасига­ етишиш учун қанча ҳадис ёдлаган бўлиши лозим? Ҳофиз даражасига­ етишиш учунчи?Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳофиз даражасига етиш учун қанқа ҳадисни ёд олиш керак деган саволга бир жавоб бериш қийин. Чунки турли замонларда турли сонлар айтилган. Мисол учун имом Аҳмад ибн Ҳанбал етти юз эллик минг ҳадисни ёд олганларини ўзлари айтганлар. Имом Бухорий эса, юз минг саҳиҳ, икки юз минг саҳиҳимас ҳадисни ёд олганларини ўзлари айтганлар.Хадисда "Хоким" унвони ҳамма ҳадисларни яхши билган шахсдир. Баъзи уламоларнинг айтишича, озгина нарсани билмаслиги мумкин.

3 Май 2022, 15:20 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar