Онам ишлаши керакми?

Ассалому алайкум! Мени онам ҳозирда ўқитувчи бўлиб ишлайди мен ҳам ишлайман лекин отам ишламайди. Ҳозир онамни озгина мазалари юқ ман ўқишга чет элга кетаман яқинда. Масала шундаки Онам ишламоқчи эмас номозларини жойига қўйиб уйда утирмоқчилар лекин худо ман томондан рисқимизни беряпти рисқ келаётган жойни ташлаб кетмаслик керак ман ишламасам сан кетсанг биз нима қиламиз деган фикрдала. Ман Аллоҳ беради рисқимизни. Агар сиз ишламасангиз оиламизда барака болади деган фикрдаман шунга нима дейсиз. Онам рисқимиз келаётган жойни ташлаб уйда номозларини яхшилаб адо этганлари жоизми ёки рисқимиз келаётган жойда ишлаб турганлари тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жамиятга ва мусулмонларга манфаати етиб турган, саломатликлари кўтарса ва ибодатлари ўз вақтида бўлиб турса ишлаганлари ҳам яхши. Кунлик ейдиган ризқ Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлади. Онам ва мен ишламасам ризқ келмай оч қолади деган фикрдан узоқда бўлинг. Ота оилани боқиши фарз, узрсиз ишсиз ўтириб аёли топганига яшаш хато, агар касал ишлай олмайдиган бўлса бу узрли. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 00:01 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar