Меҳмонлар келишига қарши
Ассалому алайкум! Мен доим бир масалада ҳаётимда қийналиб келаман. Хўжайиним билан Тошкент шаҳрида яшаймиз. Икки хоналик уйда турамиз. Ўзимиз бошқа вилоятданмиз. Мани ота онам кўришга келишади. Ейдиган нарсаларигача олиб келишади. Келишса 1 хафталар қолишади. Хўжайинимга ёқмайди. 3 кундан ортиқ қолишларини ёқтирмайди. Мани айт деб кўп тергайди. Ота онамга қандай қилиб бунақа дейман десам, айтмасанг ўзим айтаман дейди. Нима қилай? Аросатда қоламан. Илтимос унақа қилманг десам ҳам чидамайдилар. Эшитмасинлар, онамку, илтимос дейман. Лекин фойдаси йўқ. Ҳозир ҳам айни шу ҳолатдаман. 3 кун бўлди маникига қолганларига. Нима қилишимни билмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келган меҳмонлар ҳам уй эгаларини ҳолатини ҳисобга олишлари лозим. Ўзи икки хонада турар экансизлар. Қизини оиласини эҳтиёт қилиши ҳам керак. Сиз ота-онангизга гаплари ўтадиган амаки ёки тоғаларингизга вазиятни тушунтиринг. Эрингиз ҳам бунчалик қарши бўлса тез-тез ота-онангиз ҳузурига жўнатиб турсин. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 00:12 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш