Одамларни алдаб қимор ўйнаганман

Ассалому алайкум! Мен бундан бир неча ойлар аввал мостбет онлайн казинога берилиб кетдим ва анча пул йўқотдим қарзга ботдим. Шу вақтларда танишларимдан пул сўрардим ва ёлғон ишлатиб пул олардим. Бир сафар қизим оғир касал оператция қилдиришим керак ёрдам беринглар деб алдаб пул олганман. Хозир Аллоҳга шукур 5 вақт намоз ўқиябман, ўйланиб қоламан айтган ёлғонларим хақиқатга айланмасмикан деб ва қўрқиб кетаман ростдан хам қизларим касал бўлиб қолишсачи деган хаёл чулғаб олади. Аллоҳ мени гунохларим учун жазолаб қўймайдимикан дейман тавба қиламан намозларда бардавом бўлишга харакат қиламан. Илтимос ёрдам беринг маслахат беринг?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарзларингизни тез қайтариб бериб розилигини олинг. Тавба қилинг. Аллоҳ ҳақиқий тавба қилган бандаларига меҳрибон раҳмли Зотдир. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 00:22 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar