Омин лафзи

Ассалому алайкум! 1. Намозда Фотиҳа сурасидан Омин сo‘зини овоз чиқариб айтиш керакми ёки махфий айтиш керакми? 2. Жамоа билан намоз o‘қигандан имом икки елкага салом берганда унга эргашувчилар саломни овоз чиқариб айтиши керакми ёки ичида айтиш керекми? Бу саволларни беришимдан мақсад бази кишилар овоз чиқариб айтсада базилар овоз чиқармай айтишади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккисини ҳам ўзи эшитадиган даражада пичирлаб айтиши керак. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar