Ота-онани рози қилиш
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ таоло бандаларини тавхиддан кeйин ота оналарига яхшилик қилишга ва уларни розилигини олишга буюрган. Лeкин бундай улуғ ҳукмни ҳамма ҳам бажара олмайди. Мeни диндан ҳабарим бор шарият борасида озгина илмга эгаман, Алҳамдулиллаҳ бeш вақт намозимни ва вожиб намозларимни қолавeрса барча ибодатларимни ўз вақтида бажарсам дeйман. Лeкин бундай улуғ ибодатларда бардавом бўлиш осон эмас экан. Бизни оила диндан анча узоқ. Ота онам қўлларидан кeлганича мeнга намоз ўқитмасликка ва динда узоқлаштиришга ҳаракат қилишади. Улар бизни ёки намозни танла дeб шарт қўйишмоқда! Икки ўт орасидаман қийналиб кeтдим. Мeн ўз ҳаётимни Иброҳим алайҳиссаломни ҳаётларига қиёслайман, чунки ўша даврда ота оналари у зотни иймондан узоқлаштириб ширкка буюришган бўлса мeни ота онам намоздан қайтариб харом ишларга буюришмоқда. Улар дин ва намоз ҳақида шундай ёмон гапларни гапиришяптики баъзида динимга шундай ёмон гапларни олиб бeраётганим учун қўрқиб кетаман. «Аллоҳга осий бўладиган ўринларда махлуққа итоат қилинмайди» дeган хадисни ўқиганман, лeкин бошқа бир ривоятда, «Кимки Аллоҳга итоат қилиб, бeш вақт намозини ўз вақтида адо этиб, рўза тутиб, зиммасига юклатилган барча фарз вожиб ибодатларни ўз вақтида бажарса, лeкин ота онасини рози қилмаса қилган барча амаллари ҳабата бўлиб дўзахга ташланади ва у унда абадий қолади» дeб эшитгандим. Хуллас гапни қисқаси ота онамни рози қилай дeсам намоз ўқишни ва ибодатларимни тўкис адо этишни иложи йўқ. Агар ибодатларимни адо этадиган бўлсам ота онам мeндан ҳeч қачон рози бўлмайди. Ота онамга ҳар қанча насиҳат қилмайин уларга тушунтиришни йўли қолмади, биргина илож улар билан алоҳида алоҳида яшашга тўғри кeлмоқда. Бошқа чора қолмади. Шундай ҳолатда ота онамга яхшилик қилиш зиммамдан соқит боладими ёки улар дин ҳақида ўта жирканч нарсалар айтсалар ҳам улар билан бирга яшаб уларни рози қилишим кeракми? Фақат гўзал муомала бўлиб уларга гапи ўтадиган кишилар орқали насихат қилинг дeманг, чунки булар фойда бeрмади. Биргина илож ота онамдан узоқроқда яшаб ибодатларни адо этиш ёки ота онамни рози қилиб жоҳилона ҳаёт кeчириш. Илтимос маслаҳат бeринглар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда Аллоҳ таоло буюрган ҳар бир амални ўз ўрнида бажаринг. Бу борада улар ҳар қанча норозимиз десалар ҳам ҳеч қандай эътибори йўқ. Чунки бу ҳолатда улар, аслида розилигини топишлари керак бўлган Аллоҳ таоло улардан норозидир. Дунёвий ишларда гўзал муомалада бўлинг. Норозиликларини заррача аҳамияти йўқ. Сабр қиласиз ажрини оласиз. Бу каби ҳолатлар саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг даврларида жуда кўп бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ўринларда уларга исломнинг энг гўзал ахлоқи ила муомалада бўлиб, улар буюрадиган ношаръий ишдан четда бўлишни буюрганлар. Сиз гўзал ахлоқ ва олий одоб билан муомала қилаверинг. عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَلَفَتْ أُمُّ سَعْدٍ أَلَّا تُكَلِّمَهُ أَبَدًا، وَلَا تَأْكُلَ وَلَا تَشْرَبَ حَتَّى يَكْفُرَ بِدِينِهِ، وَزَعَمْتَ أَنَّ اللهَ وَصَّاكَ بِوَالِدَيْكَ وَأَنَا أُمُّكَ وَأَنَا آمُرُكَ بِهَذَا، فَمَكَثَتْ ثَلَاثًا حَتَّى غُشِيَ عَلَيْهَا مِنَ الْجَهْدِ، فَقَامَ ابْنٌ لَهَا يُقَالُ لَهُ عُمَارَةُ فَسَقَاهَا. وَفِي رِوَايَةٍ: فَإِذَا أَرَادُوا أَنْ يَسْقُوهَا شَجَرُوا فَاهَا بِعَصًا ثُمَّ أَوْجَرُوهَا، فَجَعَلَتْ تَدْعُو عَلَى سَعْدٍ، فَأَنْزَلَ اللهُ تَعَالَى (وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حُسْنًا وَإِن جَاهَدَاكَ لِتُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا). رَوَاهُ مُسْلِمٌ هُنَا وَالتِّرْمِذِيُّ فِي التَّفْسِيرِ Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саъднинг онаси унга ҳатто у ўз динига куфр келтирмагунича ҳеч ҳам унга гапирмасликка, еб-ичмасликка қасам ичди. Ва «Аллоҳ сенга ота-онанга итоат қилишга амр қилган, мен онангман, мен сени шунга амр қилмоқдаман!» деди. Бас, уч кун туриб, қийналганидан ҳушидан кетиб, йиқилди. Унинг Умора деган ўғли туриб, унга (бир нарса) ичирди». Бошқа ривоятда: «Қачон унга ичимлик ичирмоқчи бўлишса, оғзини чўп билан очиб туриб, қуйишар эди. У Саъдни дуоибад қила бошлади. Бас, Аллоҳ таоло: «Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик. Агар улар сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришингга зўрласалар, бас, уларга итоат этма!»ни нозил қилди», дейилган. Муслим бу ерда, Термизий эса «Тафсир»да ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ўша вақтнинг мушриклари янги мусулмонларни азоблашнинг турли услубларини топганларига яна бир далилдир. Саъд ибн Абу Ваққосга нисбатан у кишининг оналари маънавий азоб берган. Энг азиз киши бўлмиш она «Динингдан қайтмасанг, сенга гапирмайман, ўзим еб-ичмайман», деб туриб олиши ўғил учун энг оғир маънавий азоб бўлиши турган гап. Эҳтимол, ундан кўра калтаклаб, азоб берсалар, енгилроқ бўлармиди?! Саъд ибн Абу Ваққоснинг оналари билан бўлиб ўтган бу можара ҳақида имом Термизийнинг юқорида зикр қилинган «Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик. Агар улар сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришингга зўрласалар, бас, уларга итоат этма!» оятининг («Анкабут» сураси, 8-оят) нозил бўлиш сабаби ҳақидаги ривоятларини ўргансак, ҳолат яна ҳам равшанлашади. Имом Термизий бу ҳақда қуйидагиларни ривоят қиладилар: «Ушбу оят Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ва унинг онаси Ҳамна бинти Абу Суфён ҳақида нозил бўлган. У онасига яхшилик қилувчи эди. Онаси унга: «Бу янги дининг нима ўзи? Аллоҳга қасамки, аввалги ҳолингга қайтмагунингча, ўлсам ҳам овқат емайман, ичимлик ичмайман. Кейин умрбод шу билан ор-номусга қолиб кетасан. Сени «Эй онасини ўлдирган», деб чақиришади», деди. Сўнгра аёл бир кечаю бир кундуз таом емай, ичимлик ичмай ётди. Сўнгра Саъд розияллоҳу анҳу унинг олдига келиб: «Эй онагинам, агар сенинг юзта жонинг бўлса-ю, битта-биттадан чиқиб турса ҳам, мен динимдан қайтмайман. Агар хоҳласанг, еб-ич, хоҳламасанг, еб-ичма», деди. Саъднинг динидан қайтишидан ноумид бўлган онаси еб-ичди. Ана шунда Аллоҳ таоло юқоридаги оятни нозил қилди». Уламоларимиз юқорида зикри келган ояти кариманинг Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳақларида нозил бўлганлигини таъкидлашади. У киши Макка ёшлари ичида онасини ҳурмат қилиш билан ном чиқарган эдилар. Бошқа ёшларга онани эҳтиром этишда Саъд розияллоҳу анҳу мисол қилиб кўрсатилар эди. Иймонга келганларидан сўнг Саъд ушбу нозик нуқтада синовга учрадилар. Аммо у киши иймонни устун қўйдилар. Ўн етти ёшли ёш йигит Саъд ибн Абу Ваққоснинг дин йўлида қилган бу ишлари мисли кўрилмаган қаҳрамонлик эди. Шу билан бирга, Саъд ибн Абу Ваққос оналарига яхшилик қилишда бардавом бўлдилар. Чунки Аллоҳ таолонинг «Ва уларга бу дунёда маъруф ила соҳиб бўл» деган қавлига биноан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига оналарига яхшилик қилишда бардавом бўлишни амр қилган эдилар. Саъд ибн Абу Ваққос дастлабки босқичдаги мусулмонлар дучор бўлган барча азоб-уқубат ва машаққатларни диндошлари билан бирга баҳам кўрдилар. Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳи «Ҳулятул Авлиё»да келтирган ривоятда Саъд ибн Абу Ваққос қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бизга Маккада ҳаётнинг турли оғирликлари, қийинчиликлари ва машаққатлари етар эди. Бизга бало етганда уни эътироф қилдик, унга ўргандик ва сабр қилдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккада эдим. Кечаси ҳожатга чиқдим. Бирдан пешобим остидан шитирлаган нарсанинг овозини эшитиб қолдим. Қарасам, туянинг бир парча териси экан. Уни олиб, ювдим, кейин куйдириб, икки тош орасига олиб, чақдим. Сўнг уни сув билан ичиб, уч кун жон сақладим». Саъд ибн Абу Ваққос ёшлигидан ўзида жанговарлик сифатларини мужассам қилган ҳолда ўсган эдилар. У киши камон отишни жуда кўп машқ қилар эдилар. Шундай қилиб, Саъд ибн Абу Ваққос ўз вақтининг энг моҳир ва машҳур мерган камончиси бўлиб етишди. У кишининг қалбини иймон нури ёритган лаҳзадан бошлаб Исломнинг мухлис лашкарига айландилар. У киши ҳар қандай оғир ҳолатда ҳам душманга юзма-юз келишдан тап тортмас эдилар. Ўша пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари мушриклардан беркиниб, намоз ўқиб юрган пайтлари эди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бир гуруҳ саҳобийлар билан Макканинг дараларидан бирида юриб борар эдилар. Бир пайт бир тўп мушриклар уларнинг устиларига бостириб келиб қолдилар. Улар мусулмонларнинг динларини ҳақоратлаб, ўзларига тажовуз қилдилар. Шунда Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу туянинг суяги билан мушриклардан бирининг бошини ёрдилар. Бу Ислом йўлда тўкилган биринчи қон эди. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 14:42 | Савол-жавоблар | 189 | Долзарб саволлар