Таомни туриб eишдан сақланиш
Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишингизни давомли қилсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туриб eб ичишдан қайтарган ҳадислари борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ الشُّرْبِ قَائِمًا، فَقِيلَ: الْأَكْلُ؟ قَالَ: ذَاكَ أَشَدُّ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ وَلَفْظُهُ: ذَاكَ أَشَرُّ أَوْ أَخْبَثُ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар. Шунда: «Ейиш-чи?» дейилди. «У яна ҳам оғирроқ», дедилар». Термизий ва Муслим ривоят қилганлар. Муслимнинг лафзида: «У яна ҳам ёмонроқ ёки чиркинроқ», дейилган. Шарҳ: Демак, тик туриб таом ёки ичимлик тановул қилиш жоиз эмас. Чунки тик турганда одам тўлиқ роҳат ҳолида бўлмайди. Шунинг учун егани ва ичгани ҳам яхшироқ фойда бермайди. Бунинг устига, тик туриб еб-ичганда овқатлар тўкилиши, исроф бўлиши ҳам бор. Агар мутахассислар бу ҳолатни яхшилаб ўргансалар, албатта, бошқа зарарлари ҳам чиқиши турган гап. Умуман, Ислом маданиятида ўзини билган одам тик туриб на таом ейди, на ичимлик тановул қилади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 09:21 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳадислар