Қазо номоз ўқилиши
Ассалому алайкум! 1.Олдин намоз ўқимаётган пайтимдаги қазо намозларимни бамдод қазосини бамдод кириб бўлгач, бамдод ўқимасимдан олдин ўқимоқдаман, чунки бамдодни фарзидан кейин намоз ўқилмайди деб ўқиган эдим. Пешин киргандан кейин пешин намози ўқиб бўлиб пешин намозини қазосини, аср кириб эса аср намозини ўқишдан олдин аср намозини қазосини ўқишим тўғрими, чунки аср намозини фарзини ўқиб бўлиб нафл ёки қазо ўқилмайди деб билганим учун шу тарзда ўқимоқдаман, шом намози ўқиб бўлиб шом намозининг қазосини, хуфтон қазосини эса хуфтон намозимдан олдин ёки витрдан олдин ўқишим жоизми? 2. Нафл намозларни ва кундалик қазоларим бўлса ҳам шу тарзда ўқисам бўладими? 3. Битта олдинги намозим қазо бўлса кейинги вақти келган намозни ўқимасдан ўқиволишим керак. Қайси пайт намози бўлишидан қатъий назар, шу тўғрими? 4. Ва бамдодни қазоси пешингача ўқилса суннати ва фарзи адо этилиши керак, пешиндан ўтиб қолса ва олдинги қазоларни ҳам бамдоднинг фақат фарзи қазо ўқиладими? 5. Олдинги қазо намозларни охирги қазо намозим деб ният қилинишини ўқиган эдим ва охирги қазо намозларнинг 3-4 ракъатли фарзларни 3-4 ракъатларига зам сура қўшилиб ўқилишини ҳам ўқиган эдим. Аниқ кунини билмаганимиз учун шу тарзда ўқиладими? Жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри.
2). Қазоларингизни тезроқ ўқиб тугатинг.
3). Бу соҳиби тартибларнинг ҳолати. Сизники эмас.
4). Ҳа.
5). Ҳа. Сиз айтган ҳолат қазоларини тугатиши арафасида бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:00 | Савол-жавоблар | 856 | Ислам
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри.
2). Қазоларингизни тезроқ ўқиб тугатинг.
3). Бу соҳиби тартибларнинг ҳолати. Сизники эмас.
4). Ҳа.
5). Ҳа. Сиз айтган ҳолат қазоларини тугатиши арафасида бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:00 | Савол-жавоблар | 856 | Ислам