Рўмол ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир мақола ўқиб қолдим. Унда аёллар рўмоли диний либос эмас дейилган. Аллоҳ таоло уни фарз қилмаганми? Шу гапга тушунмадим, илтимос шуни тушинтириб берсаларингиз. Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло сиз билан биз биладиган рўмолни эмас аёл киши авратларини беркитишини фарз қилган. У уйида ўтирган аёлнинг уйи орқали, ташқарига чиқса ўша жойларини тўсиб турадиган бирор нарса орқали бўлиши ҳам кифоядир. Бизнинг диёримизда ҳар ким эътиқоди тақозо қилганича кийиниб юришга қонунда ҳам рухсат берилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:59 | Савол-жавоблар | 143 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar