Йўлда намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Юриб турган транспорт воситасида тик туриб намоз ўқиш керакми ёки ўтирган ҳолатда. Транспортни ичи кенг ва катта бемалол тик турса бўлади лекин диққатни жамлаб мувозанатни сақлаш қийин бўляпти? Ва қибла хар доим олдинда йўналиш тамонда бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Машинада ёки бошқа уловда намоз ўқиган одамда намознинг икки фарзи топилмайди. Улар қиём ва қиблага юзланиш. Фарз топилмаса намоз адо бўлмайди. Сизнинг ҳолатингизда қиблага юзланиш фарзи топилмайди ва бу сабабдан намоз дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 01:06 | Савол-жавоблар | 178 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar