Мерос хакида

Ассалому алайкум! Бир танишим сўраб беришни илтимос қилди. Эр хотиндан 5 нафар фарзантлари бўлиб уларни маълум бир қисмини эр хотин бирга уйлаб жойлаган маълум бир қисмини эр вафотидан сўнг хотин ўзи тасаруфига олган. Энди шу уйда барча фарзанларни мерос хаққи борми? Уйда қолган фарзант онасини уддасидан чиқиши керакми? Хозирда онага уйда қолган фарзанд томонидан беэътибор эканлиги она бу фарзанд ва келиндан зулумда эканлиги учун бизнинг динимизда улар хақида нима дейилган ва ушбу фарзант мерос олиш хаққи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Барча фарзандларнинг меросга ҳаққи бор. Бу ҳақни Аллоҳ таоло Қуръони каримда ҳақ қилиб белгила қўйган. Шунинг учун ҳатто оқ бўлган фарзанднинг ҳам меросини бериш керак бўлади. Уйда қолган фарзанд ота-онасига яхши муомалада бўлиши керак. Уларнинг хизматини қилиб, розилигини олиши керак. Сиз айтган зулм ҳолатлари умуман мусулмон фарзандга тўғри келмайди. Бунинг учун у гуноҳкор бўлади. Лекин бу уни меросдан маҳрум қилишга сабаб бўла олмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar