Ўқиган намозим ҳукми қандай
Ассалому алайкум! Мен яқинда намоз ўқишни бошладим. 1. 3-4 ракатларда Фотиха сурасидан олдин Бисмиллоҳир раҳмонир роҳийм ни айтмаган эканман, лекин айрим намозларимда саждаи саҳв қилганман. Шу ўқиган намозларимнинг ҳукми қандай? 2. Биринчи намозни бошлаган вақтларимда кўп васваса бўларди(айниқса намоз ўқишимдан олдин ёки ўқиётган вақтимда. Кейин Аллоҳдан шайтон васвасасидан асрашини сўрай бошладим. Ҳозирда намоз ўқиётганимда фикрим чалғийди, лекин куфр даражасидаги хаёллар (деярли) келмайди. Шунинг учун ўйланиб қолдим, шайтон мени васваса қилаолмай қолдими, ёки нимадир гунох қилиб васваса қилишга арзимайдиган одам бўлиб қолдимми? 3. Суннат ва фарз намозларини орасида вақт(10-15 дақиқа) қолдириб ўқиса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Зиммангиздан адо бўлган.2). Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. “Руҳий тарбия” китобини ўқинг ва ўқиганларингизга амал қилинг.3). Бўлади. Фақат вақти чиқиб қазо бўладиган даражада кечиктирмаслик керак. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 01:39 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар