Ўтганлар номидан қурбонлик қилган одам соч-соқоли

Ассалому алайкум! Хўжайним ўтган оналари номидан қурбонлик қилмоқчилар. Шартлари қанақа? Соч соқол олмай туришлари керакми? Ўтган инсон номидан қурбонлик қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хўжайнингиз соч-соқол олмай туришлари шарт эмас.Аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ота-она, устоз, қариндош-уруғлар тарафидан қурбонлик қилишлик салафи солиҳларимизнинг одатларидан бўлган.Бундай қилишни ўзларини саодати деб билганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда баён қилинганидек, икки қўчқорни қурбонлик қилиб, бирини савобини ўзининг умматларига бағишлаганлар. Улуғларимиздан Абдураҳмон раҳматуллоҳи алайҳ қурбонлик кунига алоҳида тайёргарлик кўриб, у кунда етмиштага яқин қурбонлик қилар эдилар. Улардан бирини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, бошқаларини ота-она, устозлари номидан қурбонлик қилар эдилар. Ваҳолан-ки, у кишини хонадонида баъзан йўқчиликдан қозонлари қайнамай ҳам қолар эди.Вафот этувчиларни ҳар бири томонидан алоҳида-алоҳида қурбонлик қилиш керакми ёки бир қурбонлик қилиб, савобини барча ўтиб кетганларга бағишласа бўладими?Нафл қурбонлик қилиб, ўзгалар томонидан қурбонлик қилинаётган пайтда икки сурат бўлади:1. Вафот этган киши ўз молидан қурбонлик қилишни васият қилиши. Бу суратда алоҳида бир жонлиқни сўйиш зарур бўлади. Чунки, у маййитни молидан қилинаётган қурбонликдир. Маййитни меросхўрлари уни гўштидан ея олмайдилар. Бу суратда қурбонлик васият қилувчи тарафидан қилинган бўлади;2. Маййит ортидан қурбонлик қилишни васият қилмаган бўлса-ю, лекин яқинлари ортидан қурбонлик қилишлари. Бу суратда вафот топувчиларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида қурбонлик қилиш шарт эмас. Балки, қурби етганича қурбонлик қилиб, савобини барчага бағишлаши мумкин. Ҳаттоки, битта қурбонлик қилиб савобини бир нечта маййитларга бағишлаши мумкин. Бу суратда сўйишлик сўювчи томонидан бўлиб, савобини бошқаларга бағишлаган бўлади. Унинг гўштидан ўзлари ҳам есалар бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 03:07 | Савол-жавоблар | 128 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar