Бир қизи бўлса жаннат вожиб деган ҳадис борми
Ассалому алайкум! Бир куни ойимларга: "Мен бир ҳадис эшитгандим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кимни учта қизи бўлса у одам жаннатга киради деганларида, бир киши 2 та қизи бўлсачи деганларида 2 та бўлса ҳам деганлар агар битта бўлсачи деса битта бўлса ҳам деганлар" дедим. Мен Абдуллоҳ домлани марузасида шундай эшитган эдим. Лекин кўплаб малумотлар излаганимдан сўнг Абдуллоҳ домланинг бошқа марузасида учта қизи ва опа-синглиси ва иккита қизи ва опа синглиси ҳақида айтилган экан. битта қиз бўлсачи деган гап йўқлигини билдим. "Битта қизи бўлсачи" деган ҳадис ҳам саҳиҳми. Агар ундай бўлмаса мен айбимни қандай ювсам бўлади. Ахир мен билмасдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни айтмаган нарсаларини айтганлар деб қўйган бўламанку. Ва яна ойимларга қандай айтишни билмаяпман. Мени биттагина синглим бор. Ойи мен адашган эканман бу ҳадисда битта қиз ҳақида келмаган экан деб қандай айтишга ҳайронман. "Агар битта қиз бўлсачи" деган ҳадис заиф ёки умуман бундай ҳадис бўлмаса бир дона қиз фарзанд тарбия қилган инсонга ҳуш ҳабар берувчи бошқа бир ҳадис бўлса шуни биз билимсизлар билан баҳам кўрсангиз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَ لَهُ ثَلَاثُ بَنَاتٍ أَوْ ثَلَاثُ أَخَوَاتٍ أَوِ ابْنَتَانِ أَوْ أُخْتَانِ فَأَحْسَنَ صُحْبَتَهُنَّ وَاتَّقَى اللهَ فِيهِنَّ فَلَهُ الْجَنَّةُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг учта қизи бўлса ёки учта синглиси бўлса, ёхуд икки қизи, ёки икки синглиси бўлса, у уларнинг суҳбатини яхши қилган бўлса ва уларнинг ҳаққида Аллоҳга тақво қилган бўлса, унга жаннат берилур», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан киши ўз қиз фарзандлари тарбияси учун қанчалик савоб олган бўлса, сингилларининг тарбияси учун ҳам шунчалик савоб олишини билиб оламиз. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَتْ لَهُ أُنْثَى فَلَمْ يَئِدْهَا وَلَمْ يُهِنْهَا وَلَمْ يُؤْثِرْ وَلَدَهُ عَلَيْهَا أَدْخَلَهُ اللهُ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг ҳузурида бир қиз бола бўлса-ю, уни тириклай кўмиб юбормаган, таҳқирламаган ва ўғлини ундан устун қўймаган бўлса, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Исломдан олдинги жоҳилиятнинг одатига биноан, қизлар ор келтиради, деган ўй билан уларни тириклай кўмиб юборадиганлар ҳам бўлар эди. Ислом бу ваҳшиёна одатни ботил қилди ва қизларнинг тарбиясига катта эътибор берди.
Шунингдек, авваллари қиз болани хорлаш одат тусига кириб қолган эди. Ислом бу ёмон ишни ҳам ботил қилди ва қизларни алоҳида эъзозлашни йўлга қўйди.
Жоҳилият жамиятида ўғил бола қиз боладан устун қўйилар эди. Ислом ҳамма болаларга бирдек қарашни йўлга қўйди.
Исломда қизларга эътибор билан қараш – жаннатга элтувчи амал, деб баҳоланди. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 03:18 | Савол-жавоблар | 205 | Долзарб саволлар