Авторемонт

Ассалому алайкум! Мен устахона очган эдим. Ремонт учун машина келди айрим қисмлари алмашди, эскиси бизда қолди, олиб кетиш тўғрисида мижоз сўрамади ёки ишчи таклиф билдирмади. Улар йиғилиб металломга топширилди, буни хукми қандай бўлади? 2. Устахона меники, барча шарт шароитлар мужассам ойлик 50/50. Овқат хама ўз ўзига тўлиди, аренда йўқ. Яъни мен шароит яратганим учун соф фойдани 50% ва мехнат қилган 50%ни олади. Бу қанчалик тўғри? Бунда комунал тўловлар кимга бўлиши керак? 3. Ремонт учун келган машина ёниб кетиб 2-3 машинага зарар етказди. Нима бўлиб ёнгани хеч ким кўрмаган, ўша ёнган машинани бир оз олдин ишчи сварка қилган. Шошилиб овқатланишга чиқиб кеткан, бошлиқ кўчада бўлган ва у аниқ ёқмаган, лекин дорвоза очиқ бўлган. Ёки хасад қилиб бошқа ишчи ёқиб юборган бўлиши хам мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Эгаларидан розичилигини сўраб қўйиш керак. 2). Буни хизматлар ижараси деб номланади. Коммунални ҳам келишасиз. 3). Зарар устахона ва ишчининг иккисига ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar