Тўй
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Биз яқинда қиз чиқаряпмиз турибди. Қудалар икки ўғилларини уйлатиришаяпти аммо иккинчи келин ва у келин томон исломдан узоқ ва динга умуман амал қилишмайди (ўғил болани суннат қилиш, никох ўқитиш ва жанозадан ташқари). Муаммо биз хохлаймиз тўй исломнинг талабларига биноан ўтсин (аёл-эркак умуман алоҳида, келин фата киймайди ва хижобда бўлади). Иккинчи келин томон эса умуман тескари шартларни қўйишаётган эмиш яъни (Келин куёв йигит қиз аралаш айланиб келиш, келин очиқ фата кийиши, аёл эркак аралаш давра бўлиши ва ҳоказо) ачинарлиси қудаларимиз ўзлари оилавий ибодатда бўлишларига қарамасдан келинлар икки хил бўлиб одамлар гап қилмаслиги учун бизни хам ношаръий талабларга кўнишимизни илтимос қилишяпти бўлажак куёвлар шариатга мувофиқ тўй қилмоқчи аммо ота оналари ва қариндошлари юқоридаги холат. Агар маъқул кўрсангизлар шу холатда шариатнинг хукми қандай бўлишини телеграм каналига қўйсангиз яхши бўларди, қудаларимиз хам бу канални мунтазам кузатиб боришади ва яна қанча биродарларимиз шунга ўхшаш муаммоларга дуч келиб турган бўлишлари мумкин. Олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатнинг энг ачинарли жойи ўзини мусулмонман деб билган инсонлар тақдири қўлида бўлган Зотни амрини қадрламасликларидир. Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий бир валиюллоҳ зотни Аллоҳ қалбига илҳом қилган сўзларини ҳикоя қилиб “Эй бандам одамлар гуноҳ қилишади, гуноҳ қилаётиб ўзидан бошқа одамларни гапини, муомаласини эътиборга олишади, ҳатто энг қадрсиз бир нолойиқ инсонларни риоясини ҳам қилишади. Лекин Мени ўшанчалик ҳам қадрлашмайди, амримга зид иш қилишаверади. Гуноҳ қилаётиб ҳаммадан беркитишга ҳаракат қилади, Мени эса ўша беркитаётган одамлари қадрича ҳам кўрмайди. Кўриб билиб туришимни писанд ҳам қилмайди” деганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай инсонлар ҳақида وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ وَالْأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَالسَّماوَاتُ مَطْوِيَّاتٌ بِيَمِينِهِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ 67. Улар Аллоҳни Ўзига лойиқ қадрламадилар. Ҳолбуки, қиёмат куни ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олийдир – деб марҳамат қилган. (Зумар сураси).
Аллоҳ бундай гуноҳ қилувчиларга муҳлат беради, лекин асло унутмайди. Асосан оилаларни бузилишига ҳам ишнинг боши Аллоҳни норози қиладиган ишлар билан бўлишидадир. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 16:25 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш