Чилопчинни поклаш

Ассалому алайкум! Қиш кунларида кичкина жиянларим чилопчинга бавл қилишади. Савол: Чилопчинни 3 марта чайса пок бўладими? Кейин унда таҳорат олса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Идиш икки қисмга бўлинади. Сирланган, шиша, пластмассали, ичига сув ўтказмайдиган чинни идишлар каби ва сирланмаган ёғоч, сополдан ишланиб сирланмагани учун ичига сув шимадиган идишлар. Биринчи турдаги идишларни уч марта ювиш билан ҳар қандай нажосатдан покланади. Иккинчисини уч бор ювиб, нами қуригунча қўйилади, сўнг яна ювилиб қуритилади, сўнг яна шундай қилиб покланади. Буни қатрон қилиш дейилади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 03:40 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar