Ҳолатнинг қурбонлари
Ассалому алайкум! Яқинда энг оммавий даражада бўлиб кeлаётган интeрнeт тармоқларидан бири «You Tube»да 1972-йил 13-октабр куни Аргeнтина ва Чили чeгараларига яқин бўлган Анда қорли тоғида ҳалокатга учраб, у eрда 45га яқин йўловчи то ёрдам eтгунга қадар қарийб 60 кун қолиб кeтади. Бу вақт оралиғида улар совуқ ва қорли бўлган тоғда ўзлари билан олиб бораётган барча eгуликни тeнг бўлиб, тeжаб баҳам кўрганларида ҳам тугайди ва улардан олдин вафот этган шерикларини гўштини тановул қилишга мажбур бўлишади. Саволим шундан иборатки, ушбу ночор вазиятга тушиб, мазкур инсонга хос бўлмаган ишни қилишга мажбур бўлган одамларга динимизнинг ҳукми қандай? Янада яқинроқ танишишингиз учун ушбу лавҳа линкини қуйида тақдим этаман:
https://youtu.be/aCooFoEquQU
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللّهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ 173. Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни ҳаром қилди. Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Ушбу ояти каримада мусулмонларга ҳаром қилинган нарсалардан тўрт хили зикр этилмоқда. Биринчиси – ўлимтик. Яъни Аллоҳ таоло ҳалол қилган ҳайвонлардан ўзи ўлиб қолганининг гўшти ҳаром бўлади. Соф инсоний табиат ўлимтикни хоҳламаслиги ҳаммага маълум. Ўлимтикни билиб туриб ейиш учун инсонлик табиатидан чиқиш керак. Бунинг устига, ҳайвон оғир касаллик етмаса, ўзидан-ўзи ўлмайди. Касаллик билан ўлган ҳайвондаги турли иллатлар ва микроблар унинг бутун гўштига тарқалиб кетади. Тиб илми бунга ўхшаш ҳикматларни кўплаб кашф этган. Биз билмаган яна қанча ҳикмати бор. Иккинчиси – қон. Яъни ҳайвонни сўйганда оққан қонини тўплаб олиб, истеъмол қилиш ҳам ҳаромдир. Сўйилган ҳайвонларнинг томирларида қолган қонлар ҳаром эмас. Сўйилган ҳайвонларнинг бўғизидан оққан қонни ҳам соф инсоний табиат инкор этади. Тиббий нуқтаи назардан қараганда ҳам, ҳайвон сўйилганда, ундаги мавжуд барча микроблар, касалликлар ва бошқа зарарли иллатлар қон билан чиқиб кетади, уларни тўплаб, тановул қилиш кони зиён. Аллоҳ таоло инсонга зарар келтирадиган нарсаларнинг барчасини ҳаром қилади. Учинчиси – чўчқанинг гўшти. «Гўшти» дейилганидан «ёғи ёки бошқа жойи ҳалол экан-да», деган фикр уйғонмаслиги керак. Чўчқа буткул ҳаром. У ҳам нажас ва ифлос бўлгани учун ўлимтик ва қон каби ҳаромдир. Қолаверса, чўчқа табиати бузуқ, ифлос ҳайвон, нима кўринса, еяверадиган махлуқ. Соф табиат эгалари ундан нафрат қиладилар. Ейилган озуқа инсон вужудига сингиб, ўз таъсирини ўтказади. Масалан, баъзи дориларни ичсангиз, Аллоҳ у моддаларга берган хусусият туфайли танадаги оғриқ қолади, баъзилари истеъмол қилинса, асаб ўрнига тушади ва ҳоказо. Шунингдек, баъзи овқатлар иссиқлигингизни ошириб юборса, бошқаси совуқлигингизни оширади. Хулоса шуки, тановул қилинган озуқалар инсонга ҳар жиҳатдан таъсир ўтказади. Тажрибалиларнинг таъкидлашларича, дунёда эркаги урғочисини қизғанмайдиган бирдан-бир ҳайвон чўчқа экан. Тиб олимлари чўчқа гўштида қон-томир ва юрак касалликларини тарқатувчи моддалар борлигини ҳам аниқладилар. Яна бошқа кўпгина зарарлари ҳам аён бўлди. Бу ҳақда ҳатто ўзлари чўчқа гўштини истеъмол қиладиган халқларнинг вакиллари, Қуръон ва Исломдан бехабар кишилар илмий ишлар қилдилар, алоҳида китоблар ҳам ёздилар. Тўртинчиси – Аллоҳдан бошқанинг номи айтиб сўйилган ҳайвоннинг гўшти. Аввалги айтган ўлимтик, қон ва чўчқа гўштларининг ҳаромлиги улардаги мавжуд нажосат ва моддий зарарлар эътиборидан эди. Аммо Аллоҳдан бошқанинг номи айтиб сўйилган ҳайвон гўштининг ҳаром бўлишида ул эътибор мутлақо йўқ, балки бошқа эътибор бор. Аввало, шуни таъкидлаш керакки, таомларнинг ҳалол-ҳаромлигини белгилашда инсоннинг амалига қараб ҳукм чиқариладиган фақат бир ҳолат бор, у ҳам бўлса, Аллоҳ гўштини ҳалол қилган ҳайвонларни сўйиш чоғидир. Бошқа таомларда бу ҳолат мезон бўлмайди. Мисол учун, нонни ким ёпади, «бисмиллаҳ»ни айтадими-айтмайдими, барибир ҳалол бўлади. Шунингдек, мевалар, сабзавотлар ва бошқа озиқ-овқатларнинг ҳукми ҳам инсоннинг амалига боғлиқ эмас. Ҳайвонни сўяётганда эса сўювчи шахсга, унинг ниятига ва сўйиш услубига қаралади. Сўювчи ҳайвонни Аллоҳдан бошқанинг номини айтиб сўйса, гўшт ҳаромга айланади. Бу ерда моддий эмас, балки маънавий-руҳий ҳолат эътиборга олинган. Инсонни яратиб, унга жон ато этган Зот Аллоҳ таолодир. Худди шунингдек, сўйиладиган ҳайвонни ҳам яратиб, унга ҳам жон ато қилган Аллоҳ таолонинг Ўзидир. У Зот бир махлуқига (инсонга) бошқа баъзи махлуқларини (айрим ҳайвонларни) сўйишга ва гўштга айлантириб фойдаланишга рухсат берди. Бу ишни амалга ошириш пайтида бир неча шартга риоя этишга буюрди. Аввало, ҳайвонни сўйиб, жонини чиқариш пайтида шу жонни берган Зотни эслаш лозим. Агар ўша ҳайвонга жон ато қилган Аллоҳни қўйиб, бошқанинг номи зикр этилса, маънавий жиноят содир бўлган бўлади. Бу эса қалб, руҳ ва виждон поклигига зиддир. Демак, у гўшт маънавий нажосатдир. Шунинг учун маънавий нажосатга айланган бундай гўшт ҳам ҳаром ҳисобланади. Аллоҳ таоло жон ато этган ва мўминларга ҳалол этилган ҳайвонларни сўйганда, гўшти ҳам ҳалол бўлиши учун ҳайвонни Аллоҳнинг исмини айтиб, «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар», деб сўймоқ лозим. Кейин қассоб эътиқодли одам, яъни Ислом ақийдасидаги ёки аҳли китоб – яҳудий ёки насроний ақийдасидаги киши бўлиши керак. Ва ҳайвонни шариат ҳукмига мувофиқ сўйиш лозим. Ҳайвонни сўйишда Ислом шариатининг ҳукми бундай: томоғидан сўйиб, бўйнидаги йўғон қон томирларининг иккиси ёки биттаси, ҳалқуми ва қизил ўнгачи кесилиши керак. Шу шартларга кўра сўйилган ҳайвон гўшти ҳалол бўлади. Бўлмаса, «Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни ҳаром қилди», деган Аллоҳ таолонинг каломига биноан, ҳаром бўлади. Лекин айрим истисно ҳолларда «ҳаром» саналган мазкур нарсалардан тановул қилишга рухсат берилган. «Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир». Масалан, дейлик, бир одам оч қолди, ўлим хавфи туғилди, мазкур ҳаром нарсалардан бошқа ейдиган нарса йўқ. Шундай ҳолдагина ўлмай қолиш учун еса бўлади. Фақат ояти каримада таъкидланганидек, зулм қилмай, ҳаддан ошмай еса, унга гуноҳ бўлмайди. Мутлақо заруратсиз, қийинчилик бўлмаса ҳам еса, ўзига зулм қилган бўлади. Еган пайтида тўйиб, керагидан ортиқ еб юбориши эса ҳаддан ошишга киради. Уламоларимиз: «Ўлим хавфида қолган одамнинг ушбу нарсалардан ўлмай қоладиган даражада ейишига рухсат ушбу оятдан олинган», – дейишади. Аммо «Бу ҳаром нарса, ўлсам ҳам емайман!» дея қайсарлик билан ўлиб кетган инсон гуноҳкори азим бўлади. Ўтган азизлардан Масруқ раҳматуллоҳи алайҳи: «Ким мажбур бўлса-ю, емай-ичмай ўлиб кетса, дўзахга киради», – деганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломга: – Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин, – дедилар. Шунда Набий алайҳиссалом: – Эй Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот билан қасамки, бир одам ҳаром луқмани қорнига ташласа, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди. Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унга дўзах муносибдир, – дедилар. Аллоҳ таоло ушбу ва бошқа оятларда мусулмонларга ҳалол ва ҳаром нарсалар ҳақида ҳукмлар нозил қилганида, яҳудийлар ўз одатларига биноан, яна турли гаплар тарқатдилар. «Бизда бу ҳалол эди», «Тавротда бу ҳақда бундай дейилган эди», дея мусулмонларни шак-шубҳага тушириб, фитна қўзидилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Ушбу ўлимтик қаторига одамнинг ўлимтиги ҳам киради. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 23:02 | Савол-жавоблар | 200 | Ислам