Талоқ тушадими, тушган бўлса никоҳ ўқитилиши керакми?

Ассалому алайкум! Талоқ ҳақида сўрамоқчи эдим, агар эр аёли ҳомиладор бўлиб қолганида "бола касал бўлиб туғилса мани айблайсан, аслида ўзинг айбдор бўласан чунки мани айтганимга кирмай мандан яхшигина гап эшитиб сиқиласан шунга ўзинг айбдор бўласан, болани олдирасан Тошкентга борганингда, агар олдирмасанг сенга талоқ тушади, мен айтмасам ҳам тушади" деб айтган (ўша пайт, бола бўлиб қолганида псехатропний модда қабул қилган, аёлига эса "зинога бориб қўйишимга озгина қолди ва шу дорини қубул қилиб ўзимни тийдим ва сени олдинга келдим" деган ва яна аёлини бошқа боллари ҳам бор ва уй ишларини қилолмай қийналгани учун ҳам болани олдиришини айтган), аёли эса Аллоҳдан қўрқиб болани олдирмаган, эри ҳам "талоқсан" демаган аёли Тошкентда бўлган вақтида, лекин "болани олдир" деб айтган, шу ҳолатда аёлга талоқ тушадими? 2-саволим: Агар талоқ тушган бўлса, аёли Тошкентда 3 ой бўлиб қайтиши керак эди, қайтганда қайтадан никоҳ ўқитилиши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқни бирор шартга боғланса шарт топилиши билан талоқ тушади, агар олдин бошқа талоқ қилинмаган бўлса, бир талоқ тушади, никоҳлатиб олади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 03:40 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar