Пул эвазига истиғфор

Ассалому алайкум! Мани касбим тикувчи ва шуни орқасидан даромад қиламан. Ўз яқинларимга шароитлиги кўтарадиган даражада нарх қўяман ва розиликларини олиб пул оламан базан омиман. Саволим яқинларимга малум миқдорда истиғфор айтишлигини ва буни эвазига тикиш ҳаққидан чегирма қилиб беришимни айтсам бўладими? Мақсадим қизиқтриш ва истиғфор айтишлигига сабабчи бўлиш. Бунда яқинларим савобсиз қолишмидими ёки ниятни ўзгартришлиги кереми? Мисол учун Аллоҳ розилиги учун шу имконияттан фойдаланиб айтвомман истиғфорри деган нияттами. Айтишса тўғри бўладими ёки бунақа нарса мумкунмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Истиғфор бу - Аллоҳдан гуноҳлар кечирилишини сўраш. Ҳар қандай ҳолат ва вазиятда ҳам мўмин киши истиғфор калималарининг маъносини қалбдан ҳис қилиб айтса Аллоҳ таоло томонидан албатта қабул бўлади. Гуноҳлари мағфират қилинади. عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: مَنْ لَزِمَ الِاسْتِغْفَارَ جَعَلَ اللَّهُ لَهُ مِنْ كُلِّ ضِيقٍ مَخْرَجًا وَمِنْ كُلِّ هَمٍّ فَرَجًا وَرَزَقَهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ. رواه أبو داود Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг мушкулини кушойиш қилади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради», деганлар. 
Абу Довуд ривояти.عن زيد بن حارثة مولى رسول الله صلى الله عليه وسلم من قال أستغفرُ اللهَ العظيمَ الذي لا إلهَ إلَّا هو الحيَّ القيومَ وأتوبُ إليه غُفِرَ له وإنْ كان فرَّ من الزحفِ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Астағфируллоҳал азиймаллазии лаа илааҳа иллаа ҳувал-Ҳайял-Қайюма ва атуубу илайҳи», деса, мағфират қилинади. Ҳатто урушдан қочган бўлса ҳам», дедилар».
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Ҳайй ва Қойюм бўлган, Ўзидан бошқа илоҳ йўқ Улуғ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан». Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 04:57 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar