Жонига қасд қилганнинг ҳақига дуо қилиш

Ассалому алайкум! Хўжайиним ёшлигимда ўтиб қолганлар, тўрт нафар фарзандим бор, жудаям мехр кўрсатиб яшашни хохлаганман, лекин умрлари четларда ишлаш билан ўтган ва ўз жонларига қасд қилганлар. Саволим: хўжайиним хақларига номоздан кейин дуо қилганимда жойлари жаннатда бўлишини сўрасам бўладими? Жудаям номозхон, тақволи хаёли инсон учрашини Аллоҳдан сўрайман ва ўзим хам ўранишни хохлийман. Ёпиқ кийинаман, лекин бошимга рўмол тушмаган, сочимни йиғиб юраман, ахлоқим яхши, роса ибосиз хаёсиз бўлишликни қоралайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизни ҳаққига яхши дуолар қилишингиз ва Аллоҳни раҳматини сўрашингиз жоиз. Сиз ўранишни хоҳлайман деб юрмасдан фарз амални дарҳол бажаришни бошланг ва рўмол ўраб бошингизни ёпинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar